Мақола топилди: 7 та

1.Ватан бўлмас ватандан ташқарида

Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.


2.ДХМдан нострификация бўйича янгилик: Хорижий дипломлар тан олинмоқда

Насиба Хабибуллаева ва Хуршида Икромова бундан 10 йил аввал “Қирғиз-Ўзбек” университетини тамомлаган эдилар. Не орзу мақсадлар билан ўқишни битирганлик ҳақидаги ҳужжатларни қўлга олган икки битирувчининг дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши жуда ҳам қийин кечди. Ортда қолган 10 йил давомида бормаган жойлари-ю, тақиллатмаган эшиклари қолмади. Қилинган меҳнат самара бермаганидан сўнг, ҳатто ўз касбидан ҳам бироз кўнгиллари совиди. Шундай тушкун кайфиятда юрган кезлари янграган хушхабар уларни яна бир бор уриниб кўришга ундади.


3.Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди.


4.РАМАЗОНДА "КЎЛ БЎЙИ"ГА СУВИ КЕЛДИ ёхуд муаммони ҳал этишда ҳоким аралашуви шартми-ди?

Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.


5.Шайх ҳазратларини хотирлаб: Аллоҳ сизни сийлабди

Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қиз фарзандини жуда яхши кўришларига гувоҳ бўлганман. 2013 йил ёз фаслида Ҳазратни зиёрат қилгани уйларига бордим. Ҳазрат бу сафар анчада кўришдик дедилар. Бу гапга ўзимни йўқотиб қўйдим. Ҳазратга янгиликлар бор дедим. Ҳазрат ҳўш! Қани-қани айтингчи Муҳаммад Бобур жаноблари!


6."Ватанпарвар"да тобланган наманганлик мерган қиз Олимпия ўйинларига боради!

"Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди.


7.Наманганлик тўрт спортчи Пара Осиё ўйинларида ғолиб чиқди

Наманган шаҳридаги Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тўрт нафар тарбияланувчилари VI Пара Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритиб, юртимизга 4 та олтин медаль билан қайтишди. Бу ҳақида "Наманган ҳақиқати" газетаси хабар берди.


--> -->