Муҳтарама Абдуллахонова Равшан қизи Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоевнинг 2020 йил 24 сентябрдаги фармойиши билан Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси этиб тайинланди. У мазкур лавзозимда ишлаб келган Абдулазиз Мажидович Мўминовнинг ўрнида иш бошлади.

Муҳтарама Абдуллахонова 1993 йил 10 июнь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2018 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2020 йилда ушбу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги - халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат. Рус, инглиз, урду ва хитой тилларини мукаммал билади.

Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Учтепа туман кенгашида таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассис вазифасида бошлаган. Кейинчалик Учтепа тумани “Камалак” болалар ташкилоти раиси, Иттифоқнинг Тошкент шаҳар кенгаши фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

Муҳтарама Абдуллахонова 2020 йил август ойидан шу кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаш аппарати Халқаро алоқалар ва лойиҳалар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

© namangan24.uz

--> -->