Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқовнинг қарори билан Ёқубжон Камолов вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.
Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Ёқубжон Камолов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йили Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Наманган вилояти статистика бошқармасида иқтисодчи вазифасидан бошлаган. 2000-2020 йиллар мобайнида “ЎзДЭУ-Украина” корхонаси директори, “Grant Garant”, “Yusuf Business” чет эл корхоналарида директор ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича директор ўринбосари лавозимларида иш олиб борган.

У 2020 йилдан ҳозирга қадар “Логистикс-B” чет эл корхонасининг ташқи иқтисодий фаолият бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси бир вақтнинг ўзида Республика Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ҳам ҳисобланади. 

"Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Наманган вилояти ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланган Ёқубжон Камоловга масъулиятли вазифада олиб борадиган эзгу ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->