Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023 йил 12 июндаги буйруғи билан Хайрулла Холмирзаевич Нишонов Наманган давлат чет тиллари институтининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимига тайинланди.

Хайрулла Нишонов 1983 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини касбий педагогик тайёргарлик, 2022 йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини агроинженерия, лойиҳа бошқаруви йўналишлари бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида мутахассис бўлиб бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида у Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси Тўрақўрғон тумани Кенгаши, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилояти бўлими кенгаши, Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган муҳандислик- қурилиш институтида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.

Тайинловга қадар Наманган давлат чет тиллари институти ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
© namangan24.uz

--> -->