Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Наманган вилояти ИИБ тизимида ҳам бир қатор кадр ўзгаришлари юз берди. Яъни, Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги Ички ишлар идоралари раҳбарлари "рокировкаси" амалга ошди.

Подполковник Ғайрат Аҳмаджонович Ғаниев Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Уйчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Подполковник Авазбек Эргашевич Хўжахонов Уйчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У бундан аввал ҳозиргача Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида хизмат қилаётганди.

© namangan24.uz

--> -->