Наманган вилоятининг осбиқ прокурори, адлия катта маслаҳатчиси бўлган Улуғбек Алишерович Тошев йирик кўламдаги жиноий ишлар доирасида жиноий жавобгарликка тортилди ва унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жавзоси тайинланди.

Шу йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан Давлат хавфсизлиги хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди.

Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, икки ойдан зиёд давом этган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, уч юздан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди, дастлабки тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг важлари текширилди.

Натижада, Ихтиёр Абдуллаев жиноий уюшма ташкил этиб, мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма манфаатларини кўзлаб, жуда кўп миқдорда пора олиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, товламчилик, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва шу каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, жиноятлар мажмуи тариқасида 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Шунингдек, суднинг ҳукми билан: ДХХ раисининг собиқ ўринбосари Жаҳонгир Игамов 16 йил, ДХХ раисининг собиқ маслаҳатчиси Алишер Ишанходжаев 17 йил, Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Ёркин Абдуллаев 14 йил, Адлия вазирлиги Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Юсуфбой Ходжаев 8 йил, Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Ғайрат Хидоятов 5 йил, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баходир Деҳқонов 5 йил, Наманган вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Алишерович Тошев 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ҳар бири муайян муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар.

Маълумот ўрнида, Наманган вилоятининг прокурори сифатида ишлаган, адлия катта маслаҳатчиси бўлга Улуғбек Алишерович Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод этилганди. У Наманган вилоятига ишга келишидан аввал Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори, Тошкент шаҳар прокуратурасида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айтишларича, мазкур йирик жиноий иши билан боғлиқ терговни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раисининг ўринбосари, Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаровга юклатилган эди.

© namangan24.uz

--> -->