Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига қараганда, Наманган вилоятининг доимий аҳолиси сони 2021 йил 1 январь ҳолатига 2 миллион 867 минг 400 кишини ташкил этиб, ўтган 2020 йил бошига нисбатан 56 минг 600 кишига ёки 2 фоизга кўпайди.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 1 миллион 852 минг 900 кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 64,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 1 миллион 14 минг 500 кишини (35,4 фоиз) ташкил этди.

Наманган вилояти ҳудудлар бўйича доимий аҳолиси сони:

Наманган шаҳри – 640 минг 100 киши

Мингбулоқ тумани – 128 минг 400 киши

Косонсой тумани – 212 минг 800 киши

Наманган тумани – 182 минг 500 киши

Норин тумани – 166 минг киши

Поп тумани – 222 минг 700 киши

Тўрақўрғон тумани – 230 минг 100 киши

Уйчи тумани – 216 минг 800 киши

Учқўрғон тумани – 174 минг 600 киши

Чортоқ тумани – 202 минг 200 киши

Чуст тумани – 269 минг 300 киши

Янгиқўрғон тумани – 221 минг 800 кишини ташкил этди.

© namangan24.uz

--> -->