Наманган вилояти Чортоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижро этувчи аппарати ҳамда Андижон вилояти истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳудудий бирлашмаси ҳамкорлигида яқинда чортоқлик истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Чортоқ туманидаги 11-умумтаълим мактаби директори Ёрқиной. Исоқова шу йил июнь ойида Андижонда яшовчи Ваҳобжон исмли шахсдан мактаб учун 1 миллион 300 минг сўмга “Samsung” русумли телевизорини харид қилади.

Аммо сотиб олинган телевизор носоз чиққанлиги сабабли муаллима жамиятга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўрганиш натижасида Ёрқиной Исоқовага телевизор учун тўланган 1 миллион 300 минг сўм миқдоридаги маблағ қайтариб олиб берилди.

© namangan24.uz

--> -->