Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2021 йил 12 январдаги қарори билан Носир Қодирович Убайдуллаев халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди.

Носир Убайдуллаев 1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Наманган шаҳар ҳокимлиги, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси, шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида турли масъул вазифаларда фаолият юритиб келган. Ҳозирга қадар эса шаҳар статистика бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Носир Қодирович шунингдек, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, Кенгашнинг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси ҳисобланади.

Дарвоқе, сессия қарори билан Кенгаш котибият бош мутахассислари этиб Элёрбек Зокиров ва Фарҳод Қамчибеков тайинландилар.

© namangan24.uz

--> -->