Наманган шаҳридаги Уйчи кўчасида жойлашган “Чорсу” деҳқон бозори ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Ушбу ҳодиса шу йил 21 июль, якшанба куни соат 01:38 да юз берганлиги айтилмоқда. Ёнғинни ўчириш бўлинмалари воқеа жойига ўз вақтида етиб боришган.  Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида деҳқон бозорида ёнма-ён жойлашган дорихона, сартарошхона ва парфюмерия маҳсулотлари савдо дўконларининг 200 кв.м. майдони ҳамда нон растасининг 600 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Бозор маъмуриятидаги манбаларимизнинг маълум қилишича, дўконлар атрофида бўлган “Москвич-412” автомашинаси ҳам ёниб кетган.

Ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

© namangan24.uz

 

--> -->