Фарзанд ҳар бир ота-она умрининг мазмуни. Ҳаётининг давоми. Лекин ҳамма ҳам фарзандли бўлишдек бахтнинг қадрига етяптими? Афсуски йўқ. Турмушдаги арзимас икир-чикир, важ-карсонларни деб оиласидан ажрашаётган эр-хотин ўртасидаги фарзандлар бу ҳолдан кўпроқ азият чекмоқдалар.

Муниса билан Элмурод ширин ниятлар билан бир ёстиққа бош қўйишганди. Кексалар дуоси ижобат бўлиб, уларнинг хонадонида ҳам чақалоқ йиғиси эштилди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай эр-хотин бир-бирлари билан “ит-мушук” бўлиб қолишди. Бирга яшамай қўйдилар. Муниса қаромоғидаги норасида фарзанди учун унинг отасидан алимент ундирилишини сўраб, судга мурожаат этди.

Суд қарори билан онага турмуш ўртоғидан барча топаётган даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаб бориш лозим эди. Бироқ Элмурод 2018 йилнинг январь ойидан бери белгиланган алимент пулини тўламаган. Бебош ота суд қарори билан 10 суткага қамалди. Қамоқдан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади.

Дилшод Турғунов,

Комилжон Бакиев,

Янгиқўрғон тумани маъмурий суди судья ёрдамчилари.

© namangan24.uz

--> -->