Дилмурод Ҳасанбоевич Жумабоев Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан Наманган вилояти ҳудудий туризм бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Дилмурод Жумабоев 1978 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган давлат университетини тамомлаган. Инглиз тили лингвистикаси магистри даражасига эга. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. Рус, турк ва инглиз тилларини мукаммал билади.

У меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи, “Наманган” нашриёти бош муҳаррири, НамДУ ўқитувчиси, “Vodiymedia.uz” ахборот сайти раҳбари, вилоят ҳокимлигининг “Наманганская правда” газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият олиб борган. 2017 йилдан Осиё журналистлари ассоциациясининг аъзоси.

2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

“Namangan24.uz” сайти Наманган вилояти ҳудудий туризм бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Дилмурод Ҳасанбоевич Жумабоевга масъулиятли вазифада олиб борадиган ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->