Наманган вилоятида коронавирус пандемиясига қарши изчил чора-тадбирлар олиб борилаётгани қарамасдан, тожли вирусга йўлиққан яна бир киши оламдан ўтди. 54 ёшли ушбу бемор аёл ўтказилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. исмли фуқаро оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганди. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.

Беморнинг шу кунгача  кунлик аҳволи мамлакатимиздаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам  консилиумлар  ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг  белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. Ҳозирга қадар Наманганда коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан уч нафари ҳаётдан бевақт видолашди. Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб вабо оқибатида қурбон бўлган етти кишига етди.

“Namangan24.uz” сайти жамоаси марҳума аёлнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, Яратгандан сабру жамил сўраб қолади.

© namangan24.uz

--> -->