Вилот ҳокимининг 2021 йил 23 апрелдаги фармойиши билан Анвар Аҳролхонович Икромов вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Наманган вилояти медиа департаменти раҳбари этиб тайинланди.

Анвар Икромов 1983 йил 20 ноябрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер. Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Наманган шаҳридаги “Аср” нашриёт уйи қошидаги “Аср футболи” газетаси таҳририятида мухбирликдан бошлаган. 2008-2019 йиллар давомида у Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, “Адолат” социал демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати раҳбари, “Наманган” нашриёти директори, Фарғона водийсидаги илк интернет нашр - namnews.uz ахборот портали ҳамда “vodiymedia.uz” сайти ва “Vodiy Media” нашриёти бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раиси, Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимларида иш олиб борган.

2011 йилда Фарғона водийсидаги илк интернет нашр – “namnews.uz” ахборот порталини ташкил этган. “Vodiymedia.uz” сайти ва “Vodiy Media” нашриёти асосчиларидан бири сифатида ноширлик ва интернет-журналистикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган.

Анвар Икромов 2020 йил 21 июндан буён Наманган вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - туризм инфратузилмасини ривожлантиришни мувофиқлаштириш, инвестиция ва минтақавий дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур медиа департамент таркибида “Media school”, ахборот агентлиги, ижтимоий тармоқ каналлари, телерадиоканал ташкил этилади ва ушбу платформалар орқали тезкор, видео, фото ва матнли ахборотлар, таҳлилий маълумотлар тақдим этиш, жараёнлардан мунтазам жонли эфирлар, онлайн суҳбатлар уюштириш, брифинг ва матбуот анжуманлари, пресс-тур ва  инфо-турлар ташкил этиш унинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

© namangan24.uz
 

--> -->