Темурмалик Илҳом ўғли Воҳидов Медиа департамент директорининг 2021 йил 28 декабрдаги буйруғи билан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этиш Медиа департаменти директори ўринбосари – “Медиа-скул” раҳбари этиб тайинланди.

Темурмалик Воҳидов 1996 йилда Нaмaнгaн шaҳридa туғилгaн. Маълумоти тугалланмаган олий,  Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети талабаси.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ахборот маркази мухбирлигидан бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида собиқ “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали мухбири, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари вазифаларида ишлаган.

2019 йилдa “Ёш журнaлист” нодaвлaт тaълим муaссaсaсини тaшкил этган. Президент фармонига кўра, Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан 2021 йил август ойида “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.

Темурмалик Воҳидов бир вақтнинг ўзида айни пайтда “Менинг юртим” телекaнaли “Марказий студия” информацион дастурининг Наманган вилояти бўйича мухбири ҳисобланади.

Таниқли блогер Анвар Икромов саъй-ҳаракати билан таъсис этилган Медиа департаменти таркибида “Media-скул”, ижтимоий тармоқ каналлари мавжуд бўлиб, ушбу платформалар орқали тезкор, видео, фото ва матнли ахборотлар, таҳлилий маълумотлар тақдим этиш, жараёнлардан мунтазам жонли эфирлар, онлайн суҳбатлар уюштириш, пресс-тур ҳамда инфо-турлар ташкил этиш департаментнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
© namangan24.uz

--> -->