Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади
Бугун – 2020 йил 30 сентябрь куни Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонини имзолади.
Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Давлатимиз томонидан тақдирланганлар орасида қуйидаги наманганлик фидойилар ҳам борлиги қувонарлидир.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан
Юлдашева Файзихон Араповна - Норин туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Зайнутдинова Муйнисхон Исмоиловна - Чуст туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
Мирзамова Мавсуда Абдукаххаровна - Наманган шаҳридаги 82-умумий ўрта таълим мактаби директори.
«Дўстлик» ордени билан
Усманов Абдулхай Патхиддинович - Тўрақўрғон туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
Юсупов Абдурашид Самадович - Наманган туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Бегматов Исмоилжон Абдуллаевич - Косонсой туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.
Вахобов Азимжон Абдумуталович - Учқўрғон тумани ҳокими.
Ражапов Вохобжон Туражанович - Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
Юсупова Хилола Каримжановна - Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи
«Шуҳрат» медали билан
Гулматов Баходир Хабибуллаевич - Наманган шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси.
Давлатов Абдуллажон Абдуламидович - Чортоқ туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 8-Б синф раҳбари, тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси.
Рахимова Шалолахон Обитжоновна - Поп туманидаги 50-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев