Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Геология фанлари университетида олий таълим муассасалари (ОТМ) ректорларига бўлган кенгайтирилган йиғилишдан сўнг оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Президентимизнинг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60 ва ПҚ-61 сон қарорларини тарихий  ва революцион, деб таъкидлади.

Чунки жаҳон тажрибасидан маълумки, ОТМларнинг мустақиллиги салоҳиятли, рақобатбардош кадрларни тайёрлашда энг асосий омил ҳисобланади. Бундан ташқари вазирлик томонидан “2022 йилда олий таълим муассасаларида кадрлар тизимида ўзгаришлар бўлади. Энди олий таълим соҳасида дарс беришга ҳақли бўлмаган "ўқитувчилар"дан воз кечиш вақти келди” деган талаб ҳам бежиз айтилмади.

Давлатимиз рахбари томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бугунги кунда ОТМларда энг биринчи навбатда таълим сифатига эътибор қаратиш кечиктириб бўлмас вазифа сифатида қарашимиз керак. Шундан келиб чиқиб, Наманган муҳандислик–қурилиш институтида хам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, саноатни ахборотлаштириш факультетида тажрибали професор-ўқитувчилар билан хамжиҳатликда, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича режа тузиб олинди. Сифатли таълим бериш орқали жамиятга рақобатбардош, касбий компененцияли кадрларни тайёрлаш долзар аҳамият касб этмоқда.

Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича Президентимиз видеоселекторида “Бир нарсани яхши тушуниш керак. Ҳозирги шароит, муҳит ва имконият 30-40 йил олдинги даврдан умуман бошқача. Шунинг учун ўқитиш методикаси ҳам, дарслик ҳам, педагогларнинг ёндашуви ҳам замонга мос равишда тубдан ўзгариши керак”, деган фикрлари бежис эмас. Бу фикрлар олий таълим тизимига хам тегишлидир.

Бугунги кунда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таълим сифатини таъминлаш учун янгича методика, ўқув материаллар, дарс ишланмаларни тубдан қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириши шарт. ОТМларда дарс бераётган хар бир профессор-ўқитувчи янгича фикрлаши ва таълим сифатини ошириш йўлида туб бурилиш қилмаса, дарс беришга ҳақли эмас.

Абдураҳим Қаҳҳоров,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти саноатни ахборотлаштириш факультети декани.
© namangan24.uz

--> -->