Наманган Давлат университетида республикамизнинг 7 та олий таълим муассасалари билан онлайн мулоқот асосида ёш тадқиқотчилар ва диссертантлар ўртасида семинар-тренинглар ўтказиш имконини берувчи виртуал докторантура таълим маркази очилди.

Ушбу марказ “Эрасмус+” дастурининг “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида докторантура таълими сифатини яхшилаш” мавзусидаги лойиҳаси доирасида келтирилган 16 минг евро қийматидаги ўқув жиҳозлари асосида ташкил этилди.

Марказ бир вақтнинг ўзида 7 та олий таълим муассасалари ўртасида IP манзил орқали видео мулоқот ўтказишни, қолаверса zoom.us ва google Duo каби дастурлар орқали дунёнинг исталган олий таълим муассасалари билан мулоқот, онлайн маърузалар, дикуссия ва вебинарлар ўтказиш имконини беради.

Бундан ташқари Марказ Наманган вилоятига янги инвестицияларни олиб кириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан онлайн мулоқот ва муҳокамалар ўтказиш учун ҳам хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг Англия, Франция, Бельгиядаги элчихоналари билан мунтазам онлайн мулоқот ўрнатилган.

Наманган Давлат университети матбуот хизмати.

© namangan24.uz

 

--> -->