Спорт
-
АҚШлик рақибини 6:1, 6:2 ҳисобида доғда қолдиришган эришган ҳамюртимиз Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.
-
Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда.
-
Наманган вилояти шаҳар ва туманари бўйлаб "Токио сари йўл” шиори остида Халқаро Олимпия кунига бағишланган оммавий спорт сайллари бўлиб ўтмоқда.
-
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.
-
Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.
-
Наманган теннис мактабининг тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов ўз фаолияти давомида эркаклар ўртасидаги “Челленжер” халқаро турнирида илк маротаба ярим финалга қадар етиб келди.
-
Наманган шаҳридаги “Темирйўлчилар оромгоҳи”дан старт олган велоспортчилар “Уч фаввора” хиёбонигача 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. Унда шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминовлар ҳам иштирок этдилар.
-
Ўйиннинг охирги лаҳзаларида тайёр ғалабани қўлдан чиқарган “Навбаҳор” жамоаси суперлиганинг кучли бешталиги сафига кириб олиш имкониятидан мосуво бўлди.
-
11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
-
Фижининг Сува шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоамиз аъзоси Адҳамжон Эргашев чемпионликни ҳимоя қилишга эришди.