Мақола топилди: 14 та

1.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


2.Вилоят секторлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказади!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёрқин ифодасини топмоқда.


3.Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими?

Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари  ўтказилмоқда.


4.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


5.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


6.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


7.Халқ қабулхоналари ишончни қозона оляптими?

Халқ қабулхонаси ходимлари уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганди: Қирқчек МФЙ, Қирқчек кўчаси қишда лой, ёзда эса бу кўча чанг бўлиши, айниқса, мактаб ўқувчиларига ноқулайликлар туғдираётгани маҳалла фаоллари эътирозига сабаб бўлди. Муаммо юзасидан тегишли ташкилотлар билан ўрганиб, 3 кун ичида  Қирқчек кўчасининг қарийиб 500 метр қисми шағаллаштирилди. 


8.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


9.Вилоят бош солиқчиси нима учун Уйчига борди?

Ҳуррият маҳалласида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож Малика Қирғизованинг мурожаати ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Хўжаобод маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ нуронийларнинг маҳалла гузари ташкил этиш бўйича муаммоли масаласи ҳал этиш чораси кўрилди.


10.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


11.Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?)

Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди.


12.Наманган шаҳар сектор раҳбарлари халқ хизматида!

2020 йилнинг 15 январь кунига қадар Наманган шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш графиги тасдиқланди. Шу ўринда, фуқароларимизга сайёр қабул – аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали йўли эканлигини эслатиб ўтишни жоиз, деб биламиз.


13.Вазир Намангандаги таълим тизимини қандай баҳолади?

Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.


14.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


--> -->