Мақола топилди: 12 та

1.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


2.Сенатор "Саховат" уйига борди

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” партияси гуруҳи раҳбари, профессор Одилжон Маматкаримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйига борди.


3.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


4.Андрей Канчельскис: Наманган ҳокими – жонкуяр, ёрдамчилари эса...

Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган. Лекин мен нолисам, уят. Мени қўлларида кўтариб юришди. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, “топ” жамоаларга бошоғриқ бўла олдик. "Навбаҳор" 14 йил деганда медални қўлга киритди.


5.Дин-маърифатдур: Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак!

Қуръони каримнинг илк ояти «Ўқи» деган даъват бўлгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадисларидаги «Эй, Аллоҳ, мен сендан 3 нарсадан паноҳ сўрайман. Биринчиси, фойда бермайдиган илмдан, иккинчиси тўймас нафсдан, учинчиси қўрқмайдиган қалбдан асрагин» деган одамнинг умрига зеб бера оладиган тилак-истаклар назаримизда «Дин маърифатдир» деган таъкидга исбот бўла олади.


6.Наманган вилояти ҳокими талабанинг бир йиллик контрактини тўлаб берди

Дунёда меҳру оқибат, одамийлик, яхшилик, саҳоватпешалик каби инсоний фазилатлари ҳали ҳам бор эканлигини Хайрулло Бозоров амалда исботлаб, ҳокисор талабанинг бир йиллик контракт пулини ўз ҳисобидан тўлаб берди.


7.Яхшиларга ёндашиб: Уламо Ҳорунхон домла Аюбхонов 80 ёшда!

Ҳорунхон ҳожи ота умр йўлдоши Раҳимахон ҳожи она Мусохонова билан 8 фарзандни вояга етказган Ҳорунхон ҳожи домла ҳозирда турмуш ўртоғи билан 70дан ортиқ набира ва эваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқдалар. Уларнинг 57 йилдан буён кечираётган аҳил ва тотув ҳаётларига кўпчилик ҳавас билан қарайди. Пенсия пулларини газета ва китоблар улашишга ва эҳтиёжманд оилаларни қўллашга сарфлайдилар.


8.Орамиздаги одамлар: Муаллима ўз маҳалласига минг доллар туҳфа қилди

Алағда бўлиб турганимда, кетма-кет ўғилларимнинг ўзлари телефон қилиб қолишди. Мавриди билан гонорарнинг баракаси ҳақида ўғилларимга кулиб-кулдириб гапириб бердим. Ақлли, фаросатли йигитлар-да, дарров пул жўнатишди. Уларнинг хоҳишлари билан минг доллар маҳалла фуқаролар йиғини раисига бердим. Кўчаларни обдонлаштиришга ўғилларимнинг ёрдами эканини айтдим.


9.Хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик: Президент табрик йўллади

Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда. 


10.Тил яраси битмайди

Ҳаётимизда хушмуомала, ширинсўз одамлар билан биргаликда сўзлашиш маданиятидан йироқ кимсалар ҳам учраб туради. Бу тоифадаги кишилар ўринсиз гап-сўзлари билан суҳбатдошининг дилига озор етказади. Шу ўринда халқимиз томонидан айтилган “Тиғ яраси битади, аммо тил яраси битмайди” деган мақолни эслашимиз ниҳоятда ўринли.


11.Президент қарори: Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 8 апрель куни "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади. Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.


12.ТИНЧЛИК УЧУН ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ ёхуд "пашша"дан "фил ясаётган"лар диққатига

Янги Зеландия ва Шри-Ланка давлатларида ибодат жойларида юз берган мудҳиш ҳунрезликларни ёдга олайлик: разил ниятли кимсаларнинг жирканч ишлари оқибатида масжидларда қанчадан-қанча инсонлар қони тўкилди. Юзлаб одамлар бир лаҳзада ҳаёт билан эрта видолашдилар. Бунга  ўз вақтида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмагани сабаб бўлди.


--> -->