Мақола топилди: 28 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Қардош Туркия Ҳотам Мамадалиев нигоҳида!

Кўргазмадаги фото намуналарда ўзбек журналистларининг нигоҳига муҳрланган Туркия манзараларини кўришимиз мумкин. Қувонарлиси, фотосуратлар орасида наманганлик талантли фотожурналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилоятидаги фотомухбири Ҳотам Мамадалиев томонидан тақдим этилган фотосуратлар ҳам ўрин олган.


3.Наманганда Халқаро Гул фестивали бошланди: Байрамни хорижий телеканаллар "онлайн" ёритмоқда!

Фестивални хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун бу йил дунёнинг турли давлатларидан 12 нафар журналист таклиф этилди. Хорижий журналистлар ўзлари фаолифят юритаётган оммавий ахборот воситалари орқали гул байрами тафсилотларини “онлайн” равишда мунтазам ёритиб бормоқдалар. Байрамдан репортажлар Туркиянинг “TRT” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.


4.ДХМда олийгоҳга биринчи абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди

Мингбулоқдаги Чордона маҳалласи Меҳршох кўчаси 16-уйда яшовчи Достонбек Мирзақулов Фарғона Давлат университетига ҳужжат топшириш учун мурожаат қилди. Унинг ҳужжатлари туман Давлат хизматлар маркази томонидан қабул қилинди ва 5 дақиқада кўриб чиқилди.


5.МИБнинг Чортоқда сайёр қабули: 345 миллион сўм қарздорлик муаммоси ҳал этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажубрий ижро бюроси директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиев  Чортоқ туманида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.


6.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


7.Халқ ичида бўл: Вилоят ҳокими муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал этмоқда!

Паспорт масаласига оид 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида  ҳал этилди. Демак, ҳудуд одамларининг ойлаб, керак бўлса йиллаб эриша олмаётган орзулари ушалди: уларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортлари тантанали суратда топширилди.


8.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


9.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


10.Тўйхат ўрнида: Устоз журналист, камтар инсон, кучли воиз

Тажрибали журналист, моҳир ижодкор, кучли воиз, Наманган шаҳар ҳокимлигининг "Наманган садоси" газетаси муҳаррири Комилжон Файзиев қутлуғ 60 ёшга тўлди. Иқтидорли шогирдларига улкан мақсадлар сари мотивация берадиган, ҳаётда ўз ўринларини топишида беминнат ёрдам кўрсатган Устозимиз Комилжон аканинг чин инсонийлик фазилатлари ҳам ана шунда!


11.Сайловлар 600дан зиёд халқаро кузатувчи нигоҳида бўлади

Ўзбекистонда вакиллик органларига бўлажак бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.


12.Шифокор-кадрларга талаб қопланади: Урал-Наманган қўшма тиббиёт факультетида талабалар қасамёд қилди

Қўшма факультет Наманган олий таълими тарихида янги саҳифа очди. Биз илк бора тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлай бошлаймиз. Бугунги кунда вилоятимизда жадал ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасида замонавий билимларга эга мутахассисларга катта талаб бор.


13.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

14.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


15.Ватанга садоқат сўзларда эмас, фидойи меҳнатда аксини топади

Бугун – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилот Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси фаоли Аҳмаджон Мусохонович Аълохўжаев туғилган кун. У қутлуғ 50 ёшини яқинлари даврасида нишонламоқда.


--> -->