Мақола топилди: 14 та

1.Ватан - минбарларда севилмайди!

Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бироқ, бугун, буюмпарастлик, моддий бойликка интилган дилларимизда Ватан туйғуси анчайин ўтмаслашгандай. Бу кўнглида ҳали туғилган юрт, ота-она каби тушунчалар ўта ўткир бўлган ёшларда яққол кўзга ташланмоқда


2.Ватан - минбарларда севилмайди!

Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бироқ, бугун, буюмпарастлик, моддий бойликка интилган дилларимизда Ватан туйғуси анчайин ўтмаслашгандай. Бу кўнглида ҳали туғилган юрт, ота-она каби тушунчалар ўта ўткир бўлган ёшларда яққол кўзга ташланмоқда


3.Шу кун мавзусига жиддий муносабат: она тилимни атай кесганлардан шоир чиқмагай

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, наманганлик шоир Носиржон Жўраев Фейсбукдаги шахсий саҳифасида интернет сайтларидан бирида эълон қилинган “Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари рус тилига расмий мақом беришни таклиф қилдилар” номли материалга жиддий муносабат билдирди.


4.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


5.Хавотир: Блогер Наманганда қўзғолон кўтармоқчими?

Афтидан блогеримиз узоқроқдан (хориждаги “дўстлар”дан) “Юртда норозилик, ғалаён кўтариб жамияти тинчлигига раҳна соласан” деган жиддий буюртма олган кўринади. Акс ҳолда бу даражада даъваткорлик қилмасмиди? Халқнинг раҳбарларга нисбатан айтган эътирофи шунчалик энсасини қотирмасмиди?


6.Расмий баёнот: Наманган аҳли ғаламисларнинг провакациясига берилмайди

Блогер Шабнам (Нафосат) Алошукурова “Наманганда ўзи эркак борми?” деган Наманган шаҳри аҳлининг қадр қимматини камситадиган, ерга урадиган сўзлари билан 700 мингга яқин шаҳар аҳолисининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.


7.Янгиқўрғонда одамлар митингга чиқди: тиббий хизматлар бепул бўлиши керак-ми?

"Адолат" партияси фаоллари томонидан аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда барча даражада кўрсатилаётган тиббий хизматларни барча қатламлари учун бир хил - бепул амалга ошириш кераклиги бугунги кунни ўзи тақозо этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.


8.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


9.Партиянинг аҳди қатъий: "Миллий тикланиш" ўз сўзидан қайтмайди!

"Миллий тикланиш" партияси "парламентни “халқ уйи”га, депутатларни халқимизнинг фидойи хизматчисига айлантириш”ни амалда таъминлашни асосий вазифаларидан бири, деб билади. Чунончи, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларини, энг аввало, ўз сайловчилари билан доимий ва узлуксиз алоқасини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.


10.Хайрулло Бозоров депутат ва ҳокимларни кескин танқид қилди

Президентимиз билдирган ишонч ва эътиборга муносиб фидойиликни намоён эта олмаяпмиз, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. – Депутатларимизда, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарларида ғоя, ташаббус, ғайрат етишмаяпти. Уйғонмасак, бундай мудроқ кайфият, руҳият билан давлатимиз раҳбари халқни рози қилиш борасида олдимизга қўяётган вазифаларни адо этиш, кўзлаган эзгу мақсадларимизга эришиш мушкул.


11.Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев асарларининг тўртинчи  жилди - "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" номли янги китоби нашрдан чиқди. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари асарларининг учта жилди чоп этилган эди.


12.Ҳокимларни депутатликка сайланишига чек қўйиш керак

Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.


13.Тил яраси битмайди

Ҳаётимизда хушмуомала, ширинсўз одамлар билан биргаликда сўзлашиш маданиятидан йироқ кимсалар ҳам учраб туради. Бу тоифадаги кишилар ўринсиз гап-сўзлари билан суҳбатдошининг дилига озор етказади. Шу ўринда халқимиз томонидан айтилган “Тиғ яраси битади, аммо тил яраси битмайди” деган мақолни эслашимиз ниҳоятда ўринли.


14.Наманганда давлат бюджетидан самарасиз фойдаланилганми?

Ўрганишларда вилоят қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида эришилган ижобий натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, муаммолар аниқланди. 2020 йилнинг молиявий назорат тадбирларида тўртта ҳолатда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган ҳамда бу бўйича ўрнатилган тартибда чоралар кўрилган.


--> -->