Мақола топилди: 33 та
1. | Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди. |
2. | Вилоят секторлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказади! Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёрқин ифодасини топмоқда. |
3. | Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими? Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари ўтказилмоқда. |
4. | Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди. |
5. | Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими? - Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман. |
6. | Институтда солиқчи ва талабалар нега тортишди? Ўйлаб кўрсак, институтимиздаги тўрт мингга яқин талабанинг ҳар бири бир ойда овқатланиш, ўқув қуроллари ва шунга ўхшаш ҳаражатлар учун 500 минг сўм сарфласа ва хариди учун чек олса, ўрта ҳисобда 100 миллион сўм бюджетга келиб тушар экан. Энг муҳими, назорат касса машинаси чекини олиш билан биз, ойлик маош, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида етказилишига катта ҳисса қўшган бўлар эканмиз. |
7. | Чортоқда "Ҳоким ва ёшлар": Муаммолар ҳал бўлдими? Учрашувда туман ҳокими Анвар Отахўжаев “Yoshlar - kelejagimiz” дастури асосида олиб борилаётган хайрли ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Ёшларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилиб, ўз жойида ҳал этиш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилди. |
8. | Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди. |
9. | Депутат ҳокимларни кескин танқид қилди - Ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлгани учун Кенгашга таъсир кўрсатиб, қарорни чиқартириб, хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда, - деди Шуҳрат Ёқубов. |
10. | "Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган. |
11. | "Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди? “Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди. |
12. | Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми? Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади. |
13. | Вилоят бош солиқчиси нима учун Уйчига борди? Ҳуррият маҳалласида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож Малика Қирғизованинг мурожаати ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Хўжаобод маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ нуронийларнинг маҳалла гузари ташкил этиш бўйича муаммоли масаласи ҳал этиш чораси кўрилди. |
14. | Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади? Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса... |
15. | Расмий баёнот: Наманган аҳли ғаламисларнинг провакациясига берилмайди Блогер Шабнам (Нафосат) Алошукурова “Наманганда ўзи эркак борми?” деган Наманган шаҳри аҳлининг қадр қимматини камситадиган, ерга урадиган сўзлари билан 700 мингга яқин шаҳар аҳолисининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди. |