Мақола топилди: 11 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


3."Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?

“Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди.


4.Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?

Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади.


5.Наманганда ДХМ томонидан янги намунадаги кадастр паспорти бериш бошланди
Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.

6.Наманганлик кадр Республика қўмитасига раис бўлди

Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев 1972 йилда Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғида таваллуд топган. Ҳозирга қадар Республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У ушбу лавозимга 2017 йилнинг декабрида тайинланганди.


7.Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай муҳим ўзгаришлар кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.


8.Ўзбекистонда январь ойидан бошлаб нималар ўзгаради?

Янги бошланаётган 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради? Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.


9.Янгиқўрғонлик Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисига ўринбосар бўлди

Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев 1972 йилда Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғида таваллуд топган. Ҳозиргача Республика Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У ушбу лавозимга 2020 йилнинг 30 июнь куни тайинланганди.


10.Навбатдаги билдиришлар

11.Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи бўйича муҳим қонун имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида 803-сонли муҳим қонун имзоланди. Ушбу Қонуннинг мақсади кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.


--> -->