Мақола топилди: 15 та

1.Учқўрғонда кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди

Учқўрғон туманининг Обод Гулистон маҳалласида Катта Фарғона каналига қурилган кичик гидроэлектростанциялар каскадлари ишга туширилди.


2.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


3.Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

“Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.


4.Эҳтиёт бўлинг: Қовун пашшаси - ҳосил кушандаси

Қовун пашшаси 2000 йилдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аниқланди. Бугунги кунда бу зараркунанда барча вилоятларда учраб, личинкаси асосан қовунни ва кам миқдорда тарвуз, ошқовоқларга сезиларли зарар етказмоқда.


5.Тўрақўрғонда Ўзбекистонда ўхшаши йўқ корхона қурилмоқда

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги Оқтош маҳалласи ҳудудида “Ифода агрокимёҳимоя” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган гранула ҳолидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехи билан танишди.


6.Халқ таълими вазири: "Наманган намунаси"ни республикада оммалаштирамиз

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Наманганда янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Дастлабки манзил инвестиция дастури асосида 7 миллиард 626 минг сўм эвазига вилоят марказидаги Баркамол авлод маҳалласи ҳудудида янгидан барпо этилаётган 315 ўринли ўқув даргоҳи бўлди.


7.Наманган вилояти: Ташрифдан ташрифгача нималар ўзгарди?

Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.


8.Президент Наманганда: Ҳудудларга илм-фан, инновациялар кириб келаяпти

- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент.


9.Чекка қишлоқда камбағал оилалар камайтирилади

“Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва бандлиги таъминлади. Яна бир қулайлиги - маҳсулотни етиштиришда кўчат, сув, минерал ўғит ҳамда бозор таъминоти етакчи тадбиркор томонидан кафолатланади. Айни пайтда Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.


10.Президент Норин дарё бўйида ноёб балиқларни етиштирувчи корхонага борди

- Аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши керак. Бунинг учун эса балиқнинг озуқа-емини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарур. Таннарх тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади, — деди Шавкат Мирзиёев.


11.Шавкат Мирзиёев: Бизнинг асосий хатоимиз – пулнинг қадрига етмаслигимиз!

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида қурилиш материаллари, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электротехника, тўқимачилик ва тикувчилик каби йўналишларда умумий қиймати 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.


12.Тўрақўрғондаги машҳур узумзорлар довруғи тикланади

Ҳар бир соҳада тартиб-қоида бўлиши зарур. Ҳудудларимиздаги янги ташаббуслардан хабар топиб хурсанд бўлдик. Телевизорда бошқа мамлакатларда ердан фойдаланишдаги омилкорликни кўриб, улардан минг карра унумдор тупроғимизнинг умри беҳудага ўтаётганидан ҳайрон қолардим. Мана, бизда томорқаларда йилига 4 мартагача ҳосил олиняпти. Одамларимиз ҳам шундай ишлаш ва яшашни  ўрганишлари керак.


13.Наманган мактаблари янги ўқув йилига тайёрми?

Коронавирус пандемияси бошланган илк кездаёқ қатъий карантин тадбирлари ташкил этилиб, таълим муассасалари фаолияти ҳам тўхтатилган эди. Айни кунларда барчани бирдек қизиқтираётган саволлар жуда кўп аслида. Хўш, умумтаълим макталари қачон фаолиятини қайта тиклайди? Янги ўқув йилига қай даражада тараддуд кўрилмоқда? Ўқувчилар учун етарли шароитлар мавжудми?


14.Фарғона водийсида сув таъминоти яхшиланади

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тупроғи унумдор. Шу боис Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда бу вилоятлардаги насос станцияларини модернизация қилиш режалаштирилган. Биринчи босқичда 118 та насос станциясини янгилаш мўлжалланган.


15.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


--> -->