Мақола топилди: 11 та

1.Халқаро видеоанжуман: Наманган ва Свердловск дўхтирлари нималарни муҳокама қилди?

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”га Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари акушер-гинекологлари жамланган бўлса, Екатеринбург шаҳридаги “Оилавий тиббиёт маркази” анжуманлар залига россиялик таниқли мутахассислар тўпланди.


2."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


3.Инновация: Наманганда телетиббиёт тизими ишга тушади

Тадбир бўлаётган тиббий муассасанинг ўзидан туриб Ҳиндистондаги етакчи клиника билан боғланилди. Тизимнинг тадбиқ этилиши натижасида хориждаги клиникаларга боришга, ортиқча харажатлар қилишга ҳожат қолмаслиги билдирилди.


4.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


5.Янгиқўрғонда одамлар митингга чиқди: тиббий хизматлар бепул бўлиши керак-ми?

"Адолат" партияси фаоллари томонидан аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда барча даражада кўрсатилаётган тиббий хизматларни барча қатламлари учун бир хил - бепул амалга ошириш кераклиги бугунги кунни ўзи тақозо этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.


6.Ўзбекистонда свет қачон ўчмайди?

“Свет қачон ўчмайди?” деган саволга Наманган вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Жаҳонгир Риззаев “Агар шу саволнинг жавобини билганимизда бу ерда ўтирмаган бўлардик...”, дея жавоб қайтарди.


7.КИРИЛМИЗМИ, LOTINMIZMI, НИМА ДЕЙЛИК ОТИМИЗНИ?

Дунёнинг қайси давлатида шунақа тажриба бор? Бир аср мобайнида тўрт марта алифбосини алмаштириб, бешинчи мартасида ўзгартиришлар киритиб, яна ҳалигача аросатда юрган қайси давлатни биламиз? Биз нима қилаяпмиз ўзи?! Нега ўттиз йилдан бери бир тўхтамга кела олмаяпмиз?


8."Зато"дан воз кечиш вақти келди!

Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди...


9.Даврон Ҳошимов: Хориждан таклиф бор эди, аммо "Навбаҳор"да кўпроқ ўсишга эришаман

Даврон Ҳошимов футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор” “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. У 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” клуби таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2049 дақиқа ҳаракат қилган, чемпионат бронза медалини қўлга киритган.


10.МИБ Наманган шаҳрида ўзини ёқиб юборган аёл воқеасига изоҳ берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида бўлиб ўтган брифинг шу йил 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласидаги яшаш хонадони олдида марҳума Г. Д.нинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.


11.Наманганда бир оиладан тўрт киши ис газидан вафот этди

Кўп қаватли уйда бир неча йилдан бери иссиқлик тизими ишламайди. Натижада, хонадонлар табиий газдан фойдаланишади. Жуда оғир ва қайғули воқеа: Бир хонадондан тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Дафн маросимида оиланинг яна бир вакили мусибатга юраги бардош беролмай қазо қилди. Афсус билан бош чайқалмоқдаки, иситиш тизими ишлаб турганда бу ҳол содир бўлмасмиди?!...


--> -->