Мақола топилди: 17 та

1.Қозоғистон компанияси Норинда қўшма корхона қуради

Наманган вилоятининг инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган ҳудудларидан бири Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.


2.Ўзбекистон Наманганда Cалоҳ ватандошлари билан ўйнайди!

11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.


3.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


4.Андрей Канчельскис: Наманган ҳокими – жонкуяр, ёрдамчилари эса...

Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган. Лекин мен нолисам, уят. Мени қўлларида кўтариб юришди. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, “топ” жамоаларга бошоғриқ бўла олдик. "Навбаҳор" 14 йил деганда медални қўлга киритди.


5.Ҳоким бошчилигидаги Наманган шаҳри делегацияси Покистонда!

Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация таркибидан шаҳар ҳокимлиги, тадбиркор-ишбилармон доиралар вакиллари ва Наманган муҳандислик-технология институтининг профессор-ўқитувчилари вакиллари ўрин олишган.


6.Шифокор-кадрларга талаб қопланади: Урал-Наманган қўшма тиббиёт факультетида талабалар қасамёд қилди

Қўшма факультет Наманган олий таълими тарихида янги саҳифа очди. Биз илк бора тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлай бошлаймиз. Бугунги кунда вилоятимизда жадал ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасида замонавий билимларга эга мутахассисларга катта талаб бор.


7.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


8.Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади!

Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. 


9."Навбаҳор"-"Пахтакор" можароси: Равшан Эрматов барчасига аниқлик киритди

Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.


10.Партия бонг уради: Наманганда болалар театрига эҳтиёж йўқми?

Болаликни фақатгина истироҳат боғида ўйинлардан ёки телевизордаги мултьфильмлардан иборат деб юрган жажжитойларга “Болалар театри” ташкил қилинса, вилоят маънавий олами яна олдинги ўринга силжиб оларди. Қачонгача болажонлар йилда атиги бир марта вилоят мусиқали драма театрига Қорбобо ва Қорқизни кўришганини эслаб, орзиқиб юришади?! Имконият, шароит етарли эҳтиёж ва талаб ундан-да кучли бўлиб турганда, мутасаддиларда қаршилик бўлмаса керак, фикримизча?!


11.Донғи кетган "Тip-Top" шарбатлари яна Янгиқўрғонда қадоқланмоқда

Орадан маълум вақт ўтиб, нафақат Наманган вилояти, балки бутун Ўзбекистон ва хорижда ҳам ном қозонган “Тip-Top” шарбатларини қадоқлаш яна Янгиқўрғон тумани Исковот қишлоғи Бунёдкор маҳалласидаги корхонасида амалга оширилмоқда. Бу билан “Тip-Top” брендининг аввалги шуҳратини тиклаш сари дадил қадам ташланмоқда.


12."Навбаҳор" бош мураббийидан таклиф: 1-даврани тезроқ якунлаш керак

Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...


13.Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб

Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


14.Наманган шаҳар жамоатчилиги оғир жудоликка учради

Наманган шаҳар жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Самимий инсон, моҳир педагог, ташкилотчи раҳбар - Фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Муҳайё Абдулбоқиевна Ғаффорова узоқ давом этган касалликдан сўнг 48 ёшда вафот этди.


15.Наманганга келган вазир қайси олийгоҳга катта пул ажратмоқчи?

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Наманган муҳандислик-технология институтига келиб, илм масканидаги жараёнлар билан яқиндан танишди. Юртимиз текстиль соҳасининг етакчи ўринларида бораётган Наманганнинг енгил саноати ривожи, улкан ютуқларида институт жамоасининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги таъкидланиб, Устоз муаллимларга раҳмат айтди.


--> -->