Келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон халқига навбатдаги инсопарварлик саховатини кўрсатди. У мамлакатимиз ҳудудлари, хусусан Наманган вилоятининг кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳолисига Ҳайит муносабати билан 2 миллиард 500 миллион сўм хайрия қилди.

Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди

Тадбиркор Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги қарийб 5 минг оилага жами 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак кўрсатди. Наманган шаҳридаги 3000, Чуст туманидаги 1000, Наманган туманидаги 997 та хонадон йўқланган. Ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган. 

Миллиардер томонидан ажратилган маблағ «Ўзмиллийбанк» пластик карталарига ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор вакиллари ва банк ходимлари томонидан мазкур оилалар вакилларига етказиб берилди.

***

Марҳамат тумани Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган бўлиб, тан олиш керак, иқтисодиёти эндигина юксалиш сари қадам қўйган туманлардан бири ҳисобланади. Ўрганиш давомида тумандаги жами 48 та маҳалладан 1000 та оила эҳтиёжманд, деб топилган.

Уларга моддий ва маънавий кўмак сифатида бизнесмен Усмонов томонидан ажратилган маблағ ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан бўлиб берилди.

Ажратилган маблағлардан иборат “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти пластик карталари ҳар бир фуқарога мутасаддилар томонидан етказиб берилди.

© namangan24.uz

--> -->