Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчилар билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида “Online Soliq xizmati Nam.sh” телеграмм канали йўлга қўйилди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.

Эътиборлиси, уч кун ичида 400га яқин обуначиларни ўз ичига олган каналда солиқ тўловчиларнинг қизиқтирган саволларига зудлик билан мутахассислар томонидан жавоблар жойлаб борилмоқда.

Айни пайтда вилоят солиқ органлари томонидан йўлга қўйилган телеграмм каналларида уч мингдан ортиқ обуначилар солиқ соҳасидаги янгиликлардан онлайн тарзда хабардар бўлмоқда.

© namangan24.uz

--> -->