Аҳмаджон Маҳмудович Мамаджонов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқовнинг 2020 йил 5 октябрдаги фармойиши билан Наманган вилояти ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланди.

Аҳмаджон Мамаджонов 1989 йил 5 август куни Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича мутахассис.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Наманган шаҳридаги “Аджама” компаниясида менежерликдан бошлаган. 

2013-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги иш юритувчи-кадрлар инспектори, шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи биринчи тоифали мутахассиси бўлиб ишлаган. 

2019-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.

У 2020 йил 18 майдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди. 

“Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Наманган вилояти ҳокимининг ёрдамчиси сифатида иш бошлаган Аҳмаджон Маҳмудович Мамаджоновга 

масъулиятли вазифада олиб борадиган эзгу ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->