2023 йилнинг ўтган даврида қанча алимент ундирилди?



Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 24 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 11,7 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди. Иш билан банд бўлмаган 360 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашилди. 7 нафар фуқаро алимент тўловлари учун олдиндан нақд пул шаклда, 2 нафари эса вояга етгунга қадар уй-жой шаклда амалга оширишди. Олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлардан сўнг 805 та оила яраштирилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2022 йил 25 июндаги буйруғига қарздор И.Қирғизовдан ундирувчи О.Юсуфхўжаева фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Наманаган туман бўлими иш юритувидаги мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг оила яраштирилди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Асосийси, алимент тўловларни ундирилиши доимий назоратда.

Фарзандлар ҳуқуқ манфаатлари таъминланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан суд қарорида кўрсатилаган қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг  ўтган даврида 26 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор шахслар топилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан ҳозирда 85 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Қидирувга берилган ушбу шахслардан 52 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар  юборилган. Бундан ташқари 33 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда ва топиш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг қарздор Г.Аҳмадалиевдан ундирувчи  Г.Юсупова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ижросини  таъминлаш мобайнида, ота қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган ва яшаш жойидан топиш имкони бўлмаганлиги боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув натижасида, қарздор ота Тошкент шаҳар худудида юрганлиги аниқланди ҳамда ички ишлар ҳодимлар ҳамкорлигида топилди. Бўлиб ўтган видеоконфренцалоқа режимида кўрилган суд жараёнида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Таъминотчи корхоналар фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Маълумки, бугунги кунда электр энегияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, ундан тежаб-тергаб, қонуний фойдаланиш қатъий  белгиланган. Бироқ, айрим ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу тамойил унитилиши натижасида қарздорлик ёки ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари асосида электр энергияси ва табиий газ корхоналари фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли чоралар кўрилмоқда. Таҳлилларга кўра Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлар иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида жами 18,5 млрд. сўмлик 458 та энергия ресурслари бўйича қарздорликка оид ижро ҳужжатлари келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 404 та ижро ҳужжати тамомланиб, салкам 14,1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Бундан ташқари, табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиб, қарздорликни бартараф этмаганларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, ҳисоб рақамларига инкассо ёҳуд уларга тегишли мол-мулкларни хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Масалан, бошқарма иш юритувидаги Наманган туманлараро итисодий судининг ижро варақасига асосан "Қишлоқичимликсув таъминот” МЖЧдан “Наманган ҳудудий электр корхонаси” акционерлик жамияти фойдасига фойданилган электр энергияси учун бўлган 709 млн. сўмлик қарздорликни ундириш белгиланган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 190 млн. сўм қарздорлик ундириб берилиши таъминланган. Қолган қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Фарзандлар моддий таъминоти – муҳим масала

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси органларига келаётган мурожаатларнинг аксариятини алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ташкил этмоқда. Айнан бу долзарб масалага ечим топиш, фарзандлар моддий таъминоти учун белгиланган қарздорликларни ундириб беришда Бюронинг Косонсой туман бўлимда кунлик ишлар олиб борилмоқда. Таҳлилларга кўра, бугунги кунда иш юритувдаги жами 6 243 танинг 1608 тасини алимент билан боғлиқ ҳужжат ташкил этмоқда. Секторлар кесимида кунлик ундирувлар таҳлил этилиши йўлга қўйилгани кутилган самара бермоқда.

Жумладан, 2 секторга қарашли 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида 351 нафар алимент тўловчилар мавжуд. Худудга бириктирилган давлат ижрочиси ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида салкам 360 млн сўм қарздорлик ундириб берилди. Иш билан банд бўлмаган 35 нафар алимент тўловчиларни бандлиги таъминлашга ҳамда тарғибот тадбирлари натижасида 15 та оилани яраштиришга эришилди.

Яна бир муҳим масала:айрим ҳолларда маъсулиятини унутган оталар ҳали ҳануз ҳам фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаб келмоқда. Ана шундай шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Яъни, жиноят ишлари бўйича туман суди билан ҳамкорликда бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда бўлим биносида сайёр судлар ташкил этилмоқда. Жумладан, набатдаги ўтказилган суд давомида бир неча бор огоҳлантиришга қарамай алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 7 нафар фуқарога нисбатан 15 суткалик маъмурий чоралар қўлланилди.

Бўлим томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

                                                                       МИБ Наманган вилоят бошқармаcи

--> -->