Наманган вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Уйчи тумани Экополиция ходимлари томонидан ўтказилган тезкор рейд-назорат тадбири чоғида:

Тумандаги Кесканёр маҳалласида "Тоза ҳудуд" давлат муассасаси ҳайдовчилари Л. М. ва К. Р. катта машинада юклаб олиб кетаётган маиший чиқиндиларни белгиланган полигонга эмас, овлоқ жойга ноқонуний ташлагани аниқланди.

Мазкур хунук ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилди. Табиат софлигига беписанд қараган икки ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-1-модда, 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, яъни 44 миллион сўм миқдорида жарима жазосига тортилди.

© namangan24.uz

--> -->