Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев оила қурди.

Европа чемпионлар лигасида ишонч билан ўйнаётган 23 ёшли тўрақўрғонлик чарм тўп устасининг бахт ва висол тадбири Давлатобод туманидаги “Навбаҳор” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтди. Эрта саҳарда узоқ-яқиндан келганлар шарафига дастурхон ёзилиб, ош тортилди.



Тўйболани табриклаш, қувончига шерик бўлиш учун Умарали билан бир сафда ўйнаган ёшлар ва миллий терма жамоа аъзолари, мураббийлар, таниқли футбол мутахассислари, юртимиз ва вилоятимиз спорт жамоатчилиги вакиллари ташриф буюришди.



Биз иқтидорли, келажаги порлоқ футболчимиз Умарали Раҳмоналиевга бахту иқбол, оилавий файзу барака, муносиб зурриёдлар ва келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

© namangan24.uz

--> -->