Мақола топилди: 10 та

1.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


2.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


3.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


4.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


5.Солиқчилар Тўрақўрғонда 109 миллионлик дастгоҳларни нега олиб қўйишди?

Ҳар бир фуқаро Абдулҳаким сингари “Солиқдан қочиш эмас, балки уни тўлаш керак!”, “Солиқлар - ҳотиржамлик гарови”, деган азалий тамойилни англаб етса, нафақат уларнинг ўз муаммолари, балки жамиятдаги айрим ечимини кутаётган масалалар ўз-ўзидан барҳам топади.


6.Наманганлик депутат Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди

Раҳим Расулжонович Ҳакимов 1983 йил 2 январда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган давлат университетини, 2005 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори. Оилали, ўғил ва қиз фарзанди бор. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


7.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


8.Наманганда Уюшма раиси ўзгарди

Носиржон Деҳқонов 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган. Мутахассилиги: методист-библиограф. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


9.РАМАЗОНДА "КЎЛ БЎЙИ"ГА СУВИ КЕЛДИ ёхуд муаммони ҳал этишда ҳоким аралашуви шартми-ди?

Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.


10.Имом: Карантинда қанча эҳтиёткор бўлсак, шунча ўзимизга фойда

Ўтган 2 ой ичида Наманган вилоятида 250дан ортиқ фуқаро коронавирус инфекциясига чалинди. Ҳозирги вақтгача тожли вирусга қарши кўрилган изчил чоралар, айниқса, заҳматкаш шифокорларнинг тинимсиз меҳнатлари натижасида касалликка йўлиққанларнинг 92 фоизини даволашга эришилди. Лекин, бундан бир зум ҳам хотиржамликка берилмаслик керак.


--> -->