Мақола топилди: 10 та

1.Наманганлик шифокорлар жаҳонни забт этмоқда

Шифокорларимиздан иборат яна бир катта гуруҳ жаҳоннинг қатор давлатлари сари йўл олади. бу мақсадлар учун республика бюджетидан ўтган йилгидан деярли икки баробар кўп - 700 миллин сўм маблағ ажратилган. 


2.Намунали поликлиника қандай бўлиши керак?

Учқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган амалий семинарда айни шу ҳақида атрофлича баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар юритилди. Унга Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари координаторлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар мудирлари таклиф этилди.


3.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


4.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


5.Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрилмоқда

Форумида Австрия, Венгрия, Польша, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон,  Миср, Исроил, Сингапур, Словакия,  Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби жаҳоннинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва етук олимлар қатнашадилар.


6.Наманганда Россия билан ҳамкорликда тиббиёт факультети очилди

Бугунги кунда 220 та давлат тиббиёт муассасаси ва 350га яқин хусусий шифохоналар фаолият олиб бораётган Наманган тиббиёти учун замонавий билимларга эга мутахассислар етишмаётганлиги кўзга ташланмоқда. Наманган давлат университетида ўз фаолиятини бошлаш арафасидаги бу факультет ана шу эҳтиёжни қондиришда муҳим  аҳамиятга эга.


7.Хайрулло Бозоров тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига "Нексия-3" ажратди

Президентимиз табрикномасида Наманган тиббиёти шундай эътироф этилди: Нафақат пойтахтимиз, балки Наманган, Хоразм, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда кардиожарроҳликка оид энг мураккаб амалиётлар, етакчи марказларимизда буйрак ва жигар, ўзак ҳужайра трансплантациялари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.


8.Наманганда илк бор бош мияда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Бу жаҳон тиббиёти илғор усул ва услубларини вилоятимиз тиббиётида қўллашга астойдил интилаётган нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоевнинг изчил саъй-ҳаракатларининг самарасидир. Шу тариқа, нафақат Наманган, балки, Ўзбекистон тиббиётининг жарроҳлиги тарихида илк марта бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли чиқди.


9.Халққа ҳамиша ҳамдам ҳаким

Шифокорликни дилиган туйган Солижон Жалилович Мўминов тиб илми асосчиси ҳазрат Ибн Сино издошлари қаторида туриб, амалиёт билан илмий-тадқиқотни бирга олиб бориб, фан номзоди деган илмий даражага эга бўлди. Устозларидан ташкилотчилик ва ташаббускорлик хислатларини ҳам ўзлаштириб, чинакамига камолот касб этди.


10.Наманганда рекорд: бир кунда 55 киши коронавирусдан соғайди

Оиласи бағрига шошаётган ҳамюртларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилган беқиёс ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилиб, қаҳрамонона хизматлари билан эл дардига дармон бўлаётган саломатлик посбонларига, хусусан Бош шифокор Жакбарали Қурбонов бошчилигидаги вилоят юқумли касалликлар шифохонаси заҳматкашларига раҳматлар айтишди.


--> -->