Мақола топилди: 11 та

1.Хушхабар: Мингбулоқ конидан нефть қазиб олинди

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.


2.Америкалик олимга Наманганда фахрий профессор унвони берилди

Наманган муҳандислик-технология институти томонидан АҚШнинг Техас Университети профессори, доктор Рави Прокаш Данига хизмат кўрсатган фахрий профессор унвони берилди. Бу ҳақдаги махсус диплом америкалик олимга институтда ташкил этилган “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман доирасида тантанали равишда топширилди.


3.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


4."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


5.Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга масъул бўлди

Акмал Эшондадаевич Бурхонов 1981 йил 26 май куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент давлат юридик институтини, 2007 йили Япониянинг Нагоя давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Рус, инглиз ва япон тилларини мукаммал билади. "Адолат" социал-демократик партиясининг аъзоси.


6.Одил Аҳмедов ҳоким қабулида нималарни муҳокама қилди?

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.


7.Наманганда янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев 1978 йил 17 февраль куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2000 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги бинолар ва саноат иншоотлари қурувчиси,  ўқитувчи-педагог.


8.Президент ҳудудлар учун муҳим қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 декабрь куни "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.


9.Жаҳолатга қарши маърифат билан

Муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, "Жаҳолатга қарши – маърифат" тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият берамиз. Бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.


10.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


11.Янги Ўзбекистон Конституцияси – ривожланишнинг ҳуқуқий манбаси

Конституциямизнинг аввалги таҳриридан фарқли ўлароқ, унинг янги таҳрирининг асосий ғояси шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, илгари мавжуд бўлган “давлат — жамият — шахс” парадигмасини янги: “инсон — жамият — давлат” тамойилига ўзгартиришдан иборат.


--> -->