Мақола топилди: 11 та

1.Путин Алишер Усмоновни медаль билан тақдирлади

Медалда олувчининг исми ёзилади, у география фани бўйича катта хизматлари ва жамият фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун жамият аъзоларига берилади.


2.Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради?

Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган.


3.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


4.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


5.Дин-маърифатдур: Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак!

Қуръони каримнинг илк ояти «Ўқи» деган даъват бўлгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадисларидаги «Эй, Аллоҳ, мен сендан 3 нарсадан паноҳ сўрайман. Биринчиси, фойда бермайдиган илмдан, иккинчиси тўймас нафсдан, учинчиси қўрқмайдиган қалбдан асрагин» деган одамнинг умрига зеб бера оладиган тилак-истаклар назаримизда «Дин маърифатдир» деган таъкидга исбот бўла олади.


6.АХБОРОТ ХУРУЖИ ёхуд огоҳ бўлинг, ниқобли "чаён"

Террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гўёки мажбур бўлганликларини асослашга, террор ва қўпорувчилик ҳаракатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини «озодлик курашчилари», «пар­ти­занлар», «қаршилик кўрсатувчилар» деб атаган ҳолда тинчлик тарафдори қилиб кўрсатишга ва улар билан курашда ҳукумат тинч йўл билан ҳаракат қилиш лозимлигини асослашга интилиш кенг тар­қалган.


7.Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.


8.Ёшлар иттифоқи Наманганда нималарга эриша олди?

Ёшлар иттифоқи ўзига берилган ваколатдан фойдаланган ҳолда қинғир ишга қўл урган, аммо айбига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тўғри йўлдан юришга қатъий аҳд қилган чапани ўсмирларни ўз шафелигига олаётгани эътиборга молик. Ўтган давр мобайнида Наманганда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этиб, жавобгарликка тортилган 169 нафар ёш иттифоқ кафиллигида суд залларидан озод этилганини айтиб ўтиш жоиз.


9."Зато"дан воз кечиш вақти келди!

Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди...


10.Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай муҳим ўзгаришлар кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.


11.Ойликнинг ўрнига картошка берилиши тўғрими?

Баъзи бир корхоналарда ходимларга тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақи ўрнига картошка, ёғ, ун ёки шунга ўхшаш нарсалар бериш ҳолатлари (натура шаклида тўлаш) учраб туради. Ушбу ҳолат қонунчиликда тартибга солинганми?


--> -->