Мақола топилди: 11 та

1.Инвесторлар учун имконият: Қувайтлик тадбиркор Наманганда фабрика қуради

Марказда инвесторлар учун ташкил этилган алоҳида кабинет, ҳамда махсус йўлакча, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва эътиборни юқори баҳоланди.


2."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


3.Сенаторлар ўз мактабида: Бугунги шароитларни биз орзу қилганмиз!

- Биз ўқиган пайтда мактаб анжомлари-ю ўқув қуроллари етишмасди. Машаққат чекиб ўқиганмиз, билим олганмиз. Бугун ёшларига мен ҳавас қиламан. Мактабда сиз учун барча шароитлар бор: 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига кўркам ва замонавий ўқув кошонаси қуриб берилди. Биз бундай шароитларни орзу қилганмиз, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов.


4.Сайловлар 600дан зиёд халқаро кузатувчи нигоҳида бўлади

Ўзбекистонда вакиллик органларига бўлажак бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.


5.ЁНИБ ИШЛАШИМИЗ КЕРАК, ШУНДА НАТИЖА БЎЛАДИ!

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлажак сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқли ўлароқ ўта қизғин ва баҳс-мунозаралар, партияларарор тортишув ва кескин рақобат муҳити остида кечиши кутилмоқда. Сиёсий жараёнларда тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан натижадор олиб борилишида сиёсий партиялар қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.


6.ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН УЙДИРМАЛАР ёхуд Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг баёноти қандай?

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади?


7.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


8."Наманган олмаси" Россияни лол қолдирди!

Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби (собиқ санъат коллежи)нинг 11 нафар ўқувчиси яқинда Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида сиртдан ўтказилган “Мы вместе-2020, Волгоград” - “Биз биргамиз - 2020, Волгоград” халқаро онлайн кўрик-танловида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади.


9.Наманганда коронавирусдан соғайганлар 700 нафарга яқинлашди

Ҳозирда вилоятимизда 71 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан олти нафари оғир, саккиз нафари эса ўта оғир аҳволда. 13 нафар бемор эса уйида даволанмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси эслатиб ўтади: Азиз юртдошлар! Ҳали хавф тўла бартараф этилмаган. Хотиржам бўлишга асло шошилманг. Карантин қоидаларига қатъий амал қилинг!


10.Наманганда 15 та мактаб ўқувчиларга қучоқ очди

Бугун Наманган вилоятидаги 15 та умумтаълим мактабида анъанавий тарздаги дарслар бошланди. Жумладан, Наманган шаҳридаги 9 та, Норин туманида 4 та,  Косонсой ва Уйчи туманларида биттадан мактаблар ўқувчиларни қабул қилиб олди. Мактабларга илк қадам ташлаган 1400 нафарга яқин 1-синф ўқувчисига “Президент совғалари” топширилди.


11.Наманганлик спортчилар МДҲ ўйинларида медалларга сазовор бўлди

Татаристоннинг Қозон (Россия) шаҳрида ташкил этилган биринчи МДҲ ўйинларида Наманган вилоятидан беш нафар спортчи иштирок этиб, улардан тўрт нафари медалларни қўлга киритиб, ғолиб-совриндорлар сафига кирди.


--> -->