Мақола топилди: 6 та

1.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюннинг ғалабали юриши давом этмоқда!

Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда.


2.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


3.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


4.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


5.Шукуржон "профи-бокс"ни ғалаба билан бошлади

Россиянинг жаҳонга машҳур “Патриот” промоуторлик ширкати билан уч йил муддатга шартнома имзолаган Шукуржон Раҳимовнинг катта боксдаги қадамлари қутлуғ келди. Маҳоратли мураббий Эдуард Кравцов қўл остида шуғулланаётган боксчимиз “профи-ринг”да навбатдаги жангини 28 февралда Россиянинг Краснодар ўлкасида ўтказишини маълум қилди.


6.Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди.


--> -->