Мақола топилди: 13 та

1.Қардош Туркия Ҳотам Мамадалиев нигоҳида!

Кўргазмадаги фото намуналарда ўзбек журналистларининг нигоҳига муҳрланган Туркия манзараларини кўришимиз мумкин. Қувонарлиси, фотосуратлар орасида наманганлик талантли фотожурналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилоятидаги фотомухбири Ҳотам Мамадалиев томонидан тақдим этилган фотосуратлар ҳам ўрин олган.


2.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


3.БМТ Наманган тараққиётига кўмаклашмоқда!

Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталди.


4.Беш ташаббус - беш имкон: Уйчида ёшлар форуми

Уйчида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси, туман ҳокимлиги ва Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари!” шиори остидаги “Беш ташаббус - беш имкон!” номли ёшлар форуми ўтказилди.


5.Алишер Усмонов кўмагида Наманганда йирик бизнес маркази қурилади

Алишер Бурхонович Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18-қаватли бизнес маркази қурилади. Умид қиламизки, кейинги - 2020 йилдаги Халқаро форумни айнан ўша жойда ўтказамиз.


6.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


7.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


8.Тўйхат ўрнида: Устоз журналист, камтар инсон, кучли воиз

Тажрибали журналист, моҳир ижодкор, кучли воиз, Наманган шаҳар ҳокимлигининг "Наманган садоси" газетаси муҳаррири Комилжон Файзиев қутлуғ 60 ёшга тўлди. Иқтидорли шогирдларига улкан мақсадлар сари мотивация берадиган, ҳаётда ўз ўринларини топишида беминнат ёрдам кўрсатган Устозимиз Комилжон аканинг чин инсонийлик фазилатлари ҳам ана шунда!


9."Миллий тикланиш" сайлов арафасида ғалвирни сувдан кўтарди

Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак.


10.Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди

Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.


11.Одил Аҳмедов Хитойдан Ўзбекистонга моддий ёрдам юборди

Наманган футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедов юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда тиббиёт муассасалари учун зарур воситаларни тақдим этди.


12.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

13.Наманган шаҳар оқава сув иншоотини хорижий компания барпо этади

Лойиҳанинг  қиймати 90 миллион долларни ташкил этади. Муддати эса 25 йил, шундан дастлабки 2 йили қурилиш даври этиб белгиланган. Лойиҳа доирасида қуввати суткасига 100 минг м3 оқова сувларини тозалашга мўлжалланган иншоотни ва 7,5 км. узунликдаги оқова сув тармоқларини қуриш назарда тутилган. Ушбу лойиҳа сув борасидаги муаммолар ечими бўлади.


--> -->