Мақола топилди: 54 та

1.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


2.Коронавирус Ўзбекистонда: Таълим масканлари ёпилди. Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча таълим муассалари карантинга олинади. Олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари, болалар боғчаси тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Оммавий маросимлар, улоқ-кўпкари, кураш каби одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.


3.Сенатор коронавирус ҳақида: Қани ишонч ва қатъиятимиз?!

Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!


4.Наманган масжидларида ибодатлар вақтинча тўхтатилди

Наманган вилоятида 2020 йил 16 март куни аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Вилоятда жами 187 та масжид бўлиб, ҳозирда уларни дезинфекция қилиш тадбирлари бошланган.


5.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


6.Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


7.Карантиндан қочишга уринган наманганлик шахс ушланди

Чет-эл сафаридан эндигина қайтган ёш йигит 21 март, шанба куни соат 15.30да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Жиноят кодексига кўра, шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.


8.Наманган вилояти ҳокимлиги коронавирус синовида бирдамликка чақиради

Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида вилоятимиз туманларидан Наманган шаҳрига фақат коронавирус профилактикаси даврида ишлашга давом этаётган фуқароларгина келиб-кетишлари, қолган юртдошларимиз зарур бўлмаган ҳолларда уйларидан ташқарига чиқмасликлари ва зарурат билан кўчага чиққанда – ниқобда бўлишлари қатъий тавсия этилади.


9.Наманганда коронавирус юқтирган бемор билан алоқада бўлган 54 шахс карантинга олинди

Биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг бирор аломати сезилганда, хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз, - дейди вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов.


10.Коронавирусга чалинган наманганлик 72 ёшли бемор вафот этди

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун - 2020 йил 27 март куни тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.


11.Мингбулоқда эзгу ташаббус: Намангандаги илк автодўконлар аҳолига арзон маҳсулотлар етказмоқда

Мингбулоқда йўлга қўйилган эзгу ташаббусни вилоятнинг барча туманларида, айниқса, Наманган шаҳридаги маҳаллаларда ҳам жорий этилса айни муддао бўларди. Бу борада Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар сектор раҳбарларидан хайрли ташаббусдан фойдаланиш лозимлиги, бозорларда ошиб кетган нархларни пасайтириш юзасидан амалий чоралар кўрилишини кутиб қоламиз.


12.Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун она юртига 20 миллион доллар ажратди

Россиялик миллиардер, келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасидаги тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратди. Ушбу маблағ коронавирус сабабли юртимизга олиб келинган ватандошларни карантинга олиш учун зарур бўладиган шифохона жиҳозланиши учун сарфланади.


13.Наманганлик тадбиркорлар қийналган оилаларга меҳр улашмоқда!

Саховатпеша инсонлар, мард тадбиркорлар очган фонд ҳисобига кимдир маблағ туширяпти, кимдир пластик картасидан пул ўтказди, яна  кимдир озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келди. Волонтёрлар ва транспорт воситаларини ажратганлар ҳам бўлди. Шу ташаббус бошлангандан бери ўтган 3 кунда 200 миллион сўмдан ошиқ пул ва 300 миллион сўмликдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди.


14.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


15.Депутат чорлови: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад - халқимиз оғирини енгил қилиш

Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.


--> -->