Мақола топилди: 11 та

1.Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтитини тамомлаган. Мутахассислиги менежер-иқтисодчи. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


2.Халқ қабулхоналари ишончни қозона оляптими?

Халқ қабулхонаси ходимлари уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганди: Қирқчек МФЙ, Қирқчек кўчаси қишда лой, ёзда эса бу кўча чанг бўлиши, айниқса, мактаб ўқувчиларига ноқулайликлар туғдираётгани маҳалла фаоллари эътирозига сабаб бўлди. Муаммо юзасидан тегишли ташкилотлар билан ўрганиб, 3 кун ичида  Қирқчек кўчасининг қарийиб 500 метр қисми шағаллаштирилди. 


3.Жаҳон банки НамМТИ лойиҳасига 80 минг доллар ажратди

Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.


4.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


5.Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди

Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди.


6.Наманганда Туркиянинг "Зираат" банки филиали очилади

Элчи жаноблари Хайрулло Бозоровга “Сиз ҳоким сифатида яна нималарни ваъда қиласиз?” деб юзланди. Вилоят раҳбари эса: “Турк сармоядорлари Наманганда ўзларини уйларидагидек ҳис қилишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан барча шароитни яратишга тайёрмиз”, дея жавоб қайтарди.


7.Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади?

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди.


8.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


9.Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.


10.Президент топшириғи: Поп ва Чустда 1 500 хонадонга 20 мингта қўй ва эчки тарқатилади

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини ишлаб чиқариш корхонасини бориб кўрди. Вилоятда қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, эчкичиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди.


11.Бонг: Халқ банки Наманганда халқни сарсон қилмоқда

Банк ходимларидан аниқ маълумот олишнинг имкони йўқ. Мақсад аҳолига сифатли хизмат кўрсатишми ёки одамларни сарсон қилишми, Халқ банкининг «ҳурматли» мутасаддилар? Ёхуд "Мижоз банк учун эмас, банк мижож учун" тамойили Халқ банки Наманган вилояти филиали учун бегонами?


--> -->