Мақола топилди: 14 та

1.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


2.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


3.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


4.Наманганлик депутат Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди

Раҳим Расулжонович Ҳакимов 1983 йил 2 январда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган давлат университетини, 2005 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори. Оилали, ўғил ва қиз фарзанди бор. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


5.Саводни қачон ислоҳ қиласиз, жаноб "Либерал"чилар!?!

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: “Ислоҳот” сўзини тўғри ёзишни билмайдиган, уни “ислоҳит” дея нотўғри ёзадиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан қандай қилиб “изчил ислоҳотлар”ни, мамлакатимизнинг “ёрқин келажаги”ни кутиш мумкин!?!...


6.Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни тавқи лаънат қилса арзийди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Миродил Абдураҳмонов бугун Ўзбекистон тадбиркорларини қийнаётган муаммолар ҳамон ўз ечимини топмаётгани, Фармон ва қарорлар тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани, бироқ уларнинг ижроси таъминланмаётганини очиқ тан олишимиз лозимлигини айтди.


7.Наманганда депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Наманган шаҳридаги “32-Исфархон” сайлов округидан номзоди кўрсатилган Зокиржон Ходжаев 2019 йил 3-4 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги номзоди қўйилган “Ҳақиқат” ва “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи сайловчилар билан учрашиб, сайлов куни унга овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини текин тарқатиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.


8.Наманган вилоятида сайлов натижалари маълум қилинди

Шу йил 22 декабрь куни бўлган муҳим сиёсий тадбир - вакиллик органларига сайловларнинг дастлабки натижалари бўйича вилоят сайлов комиссияси расмий маълумотларни ошкор қилди. Наманганда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 76,1 фоизи сайловларда иштирок этди.


9.Актёр Ёқуб Аҳмедов депутатликка сайланди

22 декабрь куни Наманган шаҳридаги “21-Марғилон” сайлов округида бўлиб ўтган сайловда кўпчилик  сайловчилар “Миллий тикланиш” партияси фаоли, актёр ва тадбиркор Ёқуб Аҳмедовга ишонч билдирди.


10.Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Олимжон Ботирович Исаев 1972 йили Наманганда таваллуд топган. Маълумоти олий, Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


11.Наманганда депутат аёл раҳбарлик лавозимига тайинланди

Наргиза Лапасовна Муҳаммадиева 1962 йилда туғилган. Маълумоти олий, 1984 йили Наманган Давлат педагогика институти, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, менежер. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


12.Халққа ҳамиша ҳамдам ҳаким

Шифокорликни дилиган туйган Солижон Жалилович Мўминов тиб илми асосчиси ҳазрат Ибн Сино издошлари қаторида туриб, амалиёт билан илмий-тадқиқотни бирга олиб бориб, фан номзоди деган илмий даражага эга бўлди. Устозларидан ташкилотчилик ва ташаббускорлик хислатларини ҳам ўзлаштириб, чинакамига камолот касб этди.


13.Намангандаги янги институтга биринчи проректор тайинланди

Хайрулла Холмирзаевич Нишонов 1983 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини касбий педагогик тайёргарлик, 2022 йилда Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини агроинженерия, лойиҳа бошқаруви йўналишлари бўйича тамомлаган.


14.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


--> -->