Шу йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳри “Янги Замин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида даҳшатли жиноят ҳодисаси рўй берди. Шу маҳаллада яшовчи 44 ёшли У.Х. исмли эркак киши турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, уни болта билан ўлдирди.

Республика Бош прокуратурасининг хабар беришича, жанжал оқибатида У.Х. 36 ёшли аёлининг бош ва бўйин соҳасига болта билан бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Шундан сўнг у вояга етмаган фарзандлари - 10 ва 8 ёшли қизлари, шунингдек, 4 ойлик чақалоғини болта билан уриб, тан жароҳати етказган.

Бунинг оқибатида 4 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар қиз эса эса тан жароҳати олиб, қўшниси А.Д. нинг яшаш хонадонига қочиб чиқишга улгурган.

Содир бўлган воқеалардан кейин, У.Х. яшаш уйининг ошхонасида ўзини ёқиб юбориб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

© namangan24.uz

--> -->