Мақола топилди: 129 та

1.Қидирувдаги инсон 22 йил деганда уйга қайтди

Уйчи тумани, Чўртик қишлоғида яшаб келган Алишер Дадамирзаев 1997 йили Россия Федерациясига кетганича шу вақтга қадар уйга қайтмаган эди.


2.Президент ташаббуси амалда: Раҳбарлар ўзи ўқиган мактабларга китоб совға қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», дея таъкидлади.


3.Халқаро видеоанжуман: Наманган ва Свердловск дўхтирлари нималарни муҳокама қилди?

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”га Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари акушер-гинекологлари жамланган бўлса, Екатеринбург шаҳридаги “Оилавий тиббиёт маркази” анжуманлар залига россиялик таниқли мутахассислар тўпланди.


4.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


5.Наманганлик шифокорлар жаҳонни забт этмоқда

Шифокорларимиздан иборат яна бир катта гуруҳ жаҳоннинг қатор давлатлари сари йўл олади. бу мақсадлар учун республика бюджетидан ўтган йилгидан деярли икки баробар кўп - 700 миллин сўм маблағ ажратилган. 


6.Қидирувдаги инсон 22 йил деганда уйга қайтди

Уйчи тумани, Чўртик қишлоғида яшаб келган Алишер Дадамирзаев 1997 йили Россия Федерациясига кетганича шу вақтга қадар уйга қайтмаган эди.


7.Тадбиркорнинг тикув машиналари қайтариб берилди

“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир жараёнида фуқаро Шарофиддин Маҳмудов “Довдуқ аҳоли дам олиш маскани”да ҳеч қандай ҳужжатларсиз болалар кийим-кечакларини тайёрлаётганлиги ойдинлашди.


8.Институтда солиқчи ва талабалар нега тортишди?

Ўйлаб кўрсак, институтимиздаги тўрт мингга яқин талабанинг ҳар бири бир ойда овқатланиш, ўқув қуроллари ва шунга ўхшаш ҳаражатлар учун 500 минг сўм сарфласа ва хариди учун чек олса, ўрта ҳисобда 100 миллион сўм бюджетга келиб тушар экан. Энг муҳими, назорат касса машинаси чекини олиш билан биз, ойлик маош, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида етказилишига катта ҳисса қўшган бўлар эканмиз.


9."Навбаҳор" жамоаси "Сурхон"ни йирик ҳисобда енгди!

“Сурхон” устидан ажойиб ғалабага эришган “Навбаҳор” футбочилари супурлигани мағлубиятсиз ўтказаётган термизликларнинг зафарли “одими”ни тўхтатиш асносида ўз мухлисларга завқли онларни улашдилар.


10.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


11.Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2

Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.


12.Билдирувлар

13.НамДУда инновация: "Электрон деканат" қандай тизим?

Университет талабаларининг билим даражасини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан таълимда янги инновация – “Электрон деканат” онлайн тизимини жорий этилди.


14.Она тилимизни қачон қадрлашни ўрганамиз?

Қайтаётганда, бизнинг тайёранинг "дилбар келинлари" ҳам "Ассалому алайкум", "Хуш келибсиз" дея ўзбекча кутиб олишларини жуда истадим. Афсуски, улар хорижликлар тугул ўзимизникиларга ҳам одатдагидек "Здравствуйте!, Добро пожаловать" жумласини ишлатишди.


15.Мумбайда Наманган инвестицион салоҳияти кўрсатилди

Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов бошчлигидаги тадбиркор доираларидан иборат делегация Ҳиндистонда бўлиб турибди.


--> -->