Мақола топилди: 13 та

1.Солиқ ислоҳотлари тадбиркорларни қониқтирмоқдами?

2019 йилдан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг бекор қилинганлиги ўртача 320,0 млн. сўм маблағларни бизнинг корхона ихтиёрида қолишига олиб келади.


2.Солиқ ислоҳотлари тадбиркорларни қониқтирмоқдами?

2019 йилдан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг бекор қилинганлиги ўртача 320,0 млн. сўм маблағларни бизнинг корхона ихтиёрида қолишига олиб келади.


3.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


4.Наманган коллежларида коррупцияга қарши кураш бошланди

Касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган учинчи босқич ўқувчилари онг-у тафаккурида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, уларнинг бу иллатга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу ёшлар коллежни битиргандан кейин муайян давлат ва жамоат ташкилотларида, меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатиши, ўз ҳаёти давомида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келиши, бу иллатнинг қурбонига ёки унинг ижрочисига айланиши хавфи бор.


5.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


6.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


7.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


8.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


9.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


10.Сенатор сўзи: Олий таълим коррупциядан "тозаланиши" керак!

Нафақат олий таълим, балки бутун мамлакат ривожига катта тўсиқ бўладиган таъмагирлик, таниш-билишчилик, коррупция иллатлари биз учун мутлақо ёт бўлиши керак. Ҳар бир давлат хизматчиси, айниқса илм-маърифат зиёсини улашаётган муаллимлар виждонига қулоқ тутиши, топаётган ризқини, олаётган ойлигини фақат ва фақат ҳалол меҳнати билан топсагина, бу нафақат ўзига, балки жамиятга ҳам манфаат келтиришини юракдан ҳис этиши шарт.


11.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


12.Узумчиликда бор куч ва салоҳиятимизни ишга солишимиз керак

Узумни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ циклини яратиш учун виночилик кластерлари ташкил этиш кераклиги қайд этилар экан, уларга узумни қайта ишлаш, майиз қуритиш ва қадоқлаш ускуналарини сотиб олиш учун молиявий имтиёзлар бериладиган бўлди. Хуллас, узумчиликнинг иқтисодий самарадорлиги ҳам, ижтимоий аҳамияти ҳам катта.


13.Намангандаги 777 та маҳаллада "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига очиқ танлов эълон қилинди

Ҳоким ёрдамчисининг иш ҳақи миқдори унинг бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб 4,5-5,5 млн.сўм этиб белгиланади. (танлов натижасига кўра ишга қабул қилинган шахсга аввалги иш жойидагига нисбатан кам бўлмаган миқдорларда иш ҳақи тўланади).


--> -->