Мақола топилди: 22 та

1.Шаҳар солиқ идорасида янги тизим йўлга қўйилди

Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчилар билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида “Online Soliq xizmati Nam.sh” телеграмм канали йўлга қўйилди.


2.Қозоғистон компанияси Норинда қўшма корхона қуради

Наманган вилоятининг инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган ҳудудларидан бири Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.


3.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


4.Хайрулло Бозоров энг яхши ҳокимлар қаторида!

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан асос солинган “Халқ билан мулоқот” тизимини вилоят миқёсида дадил ва изчиллик билан татбиқ этиб келмоқда. Одамларнинг меҳри ва ишончини қозониб келмоқда.


5.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


6.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


7.Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?

Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади.


8."Namanganliklar" зиддиятга дуч келди: МИБ видеолавҳага нима дейди?

Видеода МИБ Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига аралашгани, у ҳам етмагандек таъминотчи корхоналар ходимларини ўғирликда айлаб, турли хил куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлангани баён этилган.


9.Наманган вилояти монополияга қарши курашиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Акмалжон Маҳмудович Абдуллаев 1979 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги НамМТИ) тамомлаган. Мутахассислиги менежер. У ҳозиргача вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётганди.


10."Чорсу"да болакайни чинқиратган зирак ўғриси қўлга тушди

1984 йилда туғилган, оилали, бир нафар фарзанди бор бу аёл муқаддам бир неча бор жиноят содир этиб, суд ҳукми билан жазога тортилган бўлса-да, яна қинғир ишга қўл урди. У хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, шу йил 21 сентябрда Наманган шаҳридаги “Чорсу" бозорига бориб, эндигина 3 ёшга тўлган қизнинг қулоғида бўлган қимматбаҳо зиракларни ечиб олиб, уни пуллашни мақсад қилди...


11.Одил Аҳмедов эркин агентга айланади-ми?

Одил Аҳмедов Чин юрти суперлигасижа Шанхай шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафида уч йилдан буён тўп суриб келади. Ўтган мавсумда ҳамюртимиз клубнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган эди.


12.Наманганда депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Наманган шаҳридаги “32-Исфархон” сайлов округидан номзоди кўрсатилган Зокиржон Ходжаев 2019 йил 3-4 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги номзоди қўйилган “Ҳақиқат” ва “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи сайловчилар билан учрашиб, сайлов куни унга овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат маҳсулотларини текин тарқатиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.


13.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


14.Наманган вилояти маҳалла ва оила бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.


15.Наманган шаҳар ҳокими янги лавозимга тайинланди

2017 йилнинг июль ойидан буён Наманган шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов янги лавозимга тайинланди.


--> -->