Мақола топилди: 5 та
1. | Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода! “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади. |
2. | Наманганда "Ёшлар марафони": Ҳоким велосипедда! Наманган шаҳридаги “Темирйўлчилар оромгоҳи”дан старт олган велоспортчилар “Уч фаввора” хиёбонигача 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. Унда шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминовлар ҳам иштирок этдилар. |
3. | Ташрифдан кейинги таҳлил: Наманганликлар даври келди Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундай улкан рақамлар ортида, катта меҳнат, катта шижоат, катта масъулият ва натижаси ўлароқ катта марралар бизни кутиб турибди. Марра-ғалаба учун қадам боссак, қадамниям дадил боссак, бизга берилган ишончни оқлаган бўламиз. |
4. | Қадриятларга таянган тараққиёт Президентликка номзод Алишер Қодировнинг сайловолди дастуридан ўрин олган халқчил ғоялар яъни, миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик, эҳсон, хайрия, ҳомийлик, закот каби қадриятларни қўллаган фуқароларни рағбатлантириш, давлат мукофотларига тавсия этиш, таълим сифатини яхшилаш, тиббиёт тизимини янги босқичга кўтариш, ҳар бир соҳа учун шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига катта эътибор қаратгани сайловчиларга ғоят маъқул бўлганини уларнинг кайфиятидан, билдираётган фикр-мулоҳазаларидан ҳам билса бўлади. |
5. | Собиқ туман ҳокими вафот этди Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари ва Косонсой тумани собиқ ҳокими, йўл қурилиши соҳасининг фахрийси, юртимизнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган инсон Икромжон Каримов узоқ давом этган касалликдан сўнг 75 ёшда вафот этди. |