Мақола топилди: 48 та

1."Дамас"чиларга огоҳлантириш "сигнали": Тошдек оғир эмас, қушдек енгил бўлинг!

Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки, янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Ўзига тегишли “Дамас” автомашинасида лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди. Унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди.


2.Мумбайда Наманган инвестицион салоҳияти кўрсатилди

Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов бошчлигидаги тадбиркор доираларидан иборат делегация Ҳиндистонда бўлиб турибди.


3.БМТ Наманган тараққиётига кўмаклашмоқда!

Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталди.


4.Америкалик олимга Наманганда фахрий профессор унвони берилди

Наманган муҳандислик-технология институти томонидан АҚШнинг Техас Университети профессори, доктор Рави Прокаш Данига хизмат кўрсатган фахрий профессор унвони берилди. Бу ҳақдаги махсус диплом америкалик олимга институтда ташкил этилган “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман доирасида тантанали равишда топширилди.


5.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


6.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


7.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


8.Наманганлик олим Россияда эътироф этилди

Наманган муҳандислик-технология институти ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари номзоди, доцент Рустамжон Исроилов Рязандаги нуфузли анжуманда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилиб, кўпчилик хорижий мутахассислар эътиборини қозонди.


9.Парижда Наманган тикувчилик салоҳияти тақдим этилди

Франциянинг бир қатор савдо ва ишлаб чиқариш компаниялари, Париж мода академияси вакиллари кўргазмага қўйилган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Уларни, айниқса, Наманганда тикилаётган эркаклар костюм-шимлари ва бошқа трикотаж маҳсулотлари бежиримлиги билан қизиқтириб қўйди.


10.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ярим финалда!

АҚШлик рақибини 6:1, 6:2 ҳисобида доғда қолдиришган эришган ҳамюртимиз Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.


11.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


12.Наманганлик Нодир Отажонов Бош вазирга маслаҳатчи бўлди

Нодир Собирович Отажонов 1967 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. У 1993 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини, 1999 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2000 йили эса республика Банк ва молия академиясини тамомлаган. Муҳандис-механик, иқтисодчи, молиячи мутахассисликларига эга.


13.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


14.Президент юрт фидойиларига орден ва медаллар берди

2019 йил 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.


15.Президент фаол давлат хизматчилари ва тадбиркорларни мукофотлади

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.


--> -->